Роналду ЖЧда Ўзбекистон устидан қозонилган ғалабадан сўнг: "Мен қайтдим"

Aslanov Jasurbek
24 июн 2026, 00:38
Роналду Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига урган дублидан сўнг "Мен қайтдим" деб бақирди.

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду жаҳон чемпионатининг 2-турида Ўзбекистонга қарши кечган ўйиндан (5:0) сўнг ўз муваффақиятига ҳиссиётли тарзда муносабат билдирди.

41 ёшли форвард дубль қайд этди, у иккала голни ҳам ўйиндан киритди. У учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Ўйин якунланганидан сўнг Роналду камерага қараб, икки марта “I’m back” (“Мен қайтдим”) деб бақирди.

image_2026-06-24_00-36-38.png

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia