Австрия бир бўлимдан ортиқ камчиликда ўйнаб, Тунисни мағлуб этди. Забитцер ғалаба голини урди

Aslanov Jasurbek
2 июн 2026, 01:54
Австрия ва Тунис терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз ниҳоясига етди.


Австрия терма жамоаси футболчилари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Австрия - Тунис 1:0

Гол: Забитцер 63.

Четлатиш: Лаймер 36.

Учрашув тафсилотлари:
36-дақиқада австрияликлар ҳимоячиси Конрад Лаймер қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
63-дақиқада ярим ҳимоячи Марсель Забитцер ўйиндаги ягона голни урди.
Жаҳон чемпионати — 2026 доирасида Тунис "F" гуруҳида Швеция, Япония ва Нидерландия терма жамоалари билан ўйнайди. Австрия терма жамоаси эса "J" квартетида Иордания, Аргентина ва Алжир жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Мусобақа 11 июнь куни Мексика ва Жанубий Африка ўртасидаги очилиш учрашуви билан бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›