

"Арсенал" ва Франция терма жамоаси марказий ҳимоячиси Вильям Салиба бел қисмида операция қилдирмайди, деб хабар беради L’Équipe.
"Арсенал" раҳбарияти билан бир қатор маслаҳатлашувлардан сўнг футболчи жарроҳлик амалиётидан воз кечишга қарор қилди.
Салибанинг белидаги муаммолар анчадан бери давом этмоқда. Маълум қилинишича, ҳимоячи ЖЧ-2026да аллақачон жароҳат билан ўйнаган. Салиба ярим финалда Испанияга қарши ўйинни (0:2) охиригача етказа олмаган.
Футболчи организмга тикланиш даврини бериш учун бир неча ойни ўтказиб юборади.



