

ESPN дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячилари рейтингини тузиб чиқди. Респондентларга 2025/26 йиллар мавсумидаги ўйинларидан келиб чиқиб, алоҳида позициялардаги энг яхши футболчиларни номлаш таклиф этилди. Шу билан бирга, рўйхатдан мавсумнинг салмоқли қисмини жароҳат сабабли ўтказиб юборган футболчилар ҳам жой олди – бу уларнинг аввалги мавсумлардаги ўйинлари эвазига бўлди. 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги иштирок ҳисобга олинди, аммо биринчи даражали роль ўйнамади, бутун мавсум давомидаги ўйин муҳимроқ эди. Узоқ масофадаги муваффақиятлар Чемпионлар Лигаси каби камроқ ўйин ўтказиладиган турнирларга қараганда юқорироқ баҳоланди. Топ-10ликдан қуйидагилар жой олди:
Вильям Салиба ("Арсенал", Франция терма жамоаси).
Вильян Пачо (ПСЖ, Эквадор терма жамоаси).
Габриэл Магальяэс ("Арсенал", Бразилия терма жамоаси).
Пау Кубарси ("Барселона", Испания терма жамоаси).
Джонатан Та ("Бавария", Германия терма жамоаси).
Маркиньос (ПСЖ, Бразилия терма жамоаси).
Дайо Упамекано ("Бавария", Франция терма жамоаси).
Вирджил ван Дейк ("Ливерпуль", Нидерландия терма жамоаси).
Алессандро Бастони ("Интер", Италия терма жамоаси).
Марк Гехи ("Манчестер Сити", Англия терма жамоаси).



