Холанд, Фернандеш, Салиба ва бошқалар — PFA талқини бўйича 2025/2026 йилги мавсум АПЛ рамзий терма жамоаси тузилди

26 авг 2026, 08:50
Профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) матбуот хизмати Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Англия Премьер-лигасининг 2025/2026 йилги мавсумидаги энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма жамоани эълон қилди.

Бу танлов бошқа футболчилар томонидан амалга оширилди.

Дарвозабон: Давид Райя ("Арсенал").

Ҳимоячилар: Юрриен Тимбер ("Арсенал"), Габриэл Магальяйнс ("Арсенал"), Вильям Салиба ("Арсенал"), Нико О'Райли ("Манчестер Сити").

Ярим ҳимоячилар: Бруну Фернандеш ("Манчестер Юнайтед"), Деклан Райс ("Арсенал"), Райан Шерки ("Манчестер Сити").

Ҳужумчилар: Эрлинг Холанд ("Манчестер Сити"), Антуан Семеньо ("Борнмут"/"Манчестер Сити"), Игор Тьяго ("Брентфорд").

Ўхшаш янгиликлар