

Келишув 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, футболчининг маоши яхшигина оширилган.
Салиба 2022/23 йилги мавсумдан буён "канонирлар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида у 140 ўйинда 7 гол ва 3 ассист қайд этди.
Трансфермаркт нашри 24 ёшли футболчини 80 миллион еврога баҳолаган.



