Роналду Жезушнинг Португалияга янги мураббий бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

7 июл 2026, 09:25
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду Жорже Жезушнинг миллий жамоа бош мураббийи лавозимига тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.

"Жорже Жезуш? Ҳозир терма жамоага кейинги бўлиб ким келиши ҳақида гапирадиган вақт эмас. Бу қарорни мен қабул қилмайман. Уни Португалия футбол федерацияси президенти қабул қилади. Ҳозир Мартинеснинг ўрнига ким келиши мавзусида гапирадиган вақт эмас", — дея Роналдунинг сўзларини келтиради Record нашри.

Якунланган мавсум натижаларига кўра, Роналду ва Жезуш "Ал Насcр" билан Саудия Арабистони чемпиони бўлишганди.

Эслатиб ўтамиз, Роберто Мартинес Жаҳон чемпионати-2026 1/8 финалида Испаниядан учралган мағлубиятдан (0:1) сўнг Португалия терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан кетишини эълон қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Record

Сўнгги янгиликлар

Барча ›