

Учрашув 23 август куни бўлиб ўтди ва “Манчестер Сити”нинг 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланди. Гвардиол ғалаба тўпи муаллифига айланди.
“Ҳозир ҳамма ўзи билан фахрланмоқда. Бу мавсумнинг илк ўйини эди ва биз, айниқса сўнгги ҳафталарда юз берган барча ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, ғалаба нақадар муҳимлигини биламиз. Ғалабага лойиқ эдик, уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман”, – деди футболчи ўйиндан сўнг.
“Манчестер Сити” навбатдаги ўйинини 28 август куни ўтказади — ўша куни “шаҳарликлар” сафарда “Кристал Пэлас”га қарши майдонга тушади.



