

71 ёшли мутахассис миллий жамоани Евро-2028 ва ЖЧ-2030 га тайёргарлик циклида бошқаради. Бу ҳақда A Bola нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Жезуш Португалия терма жамоаси 1/8 финалда тарк этган 2026 йилги дунё биринчилигидан қайтиб келганидан сўнг шартнома имзолайди. Испанияга қарши ўйиндаги мағлубиятдан (0:1) сўнг Мартинес миллий жамоа бош мураббийи лавозимидан кетганини эълон қилган эди.
Жезушнинг сўнгги иш жойи "Ал Наcср" клуби бўлиб, у ушбу ёзда жамоани тарк этди. Унинг қўл остида Португалия терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду тўп сурган. Якунланган мавсум якунларига кўра, улар "Ал Наcср" билан Саудия Арабистони чемпионига айланишганди.



