"Пахтакор"нинг жанжалли голи ва бошқа вазиятлар. Суперлиганинг 18-туридаги ҳакамлик таҳлили

Оқил Абдубарноев
24 авг 2026, 15:49
Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram канали) ўз ҳакамлар жамоаси билан биргаликда Ўзбекистон Суперлигасининг 18-тури доирасидаги ўйинларда юз берган баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

"Бухоро" – "Нефтчи"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

"Нефтчи" ҳимоячиси рақибнинг олдинга ўтишига жиддий тўсқинлик қилиб, уни узоқ вақт ушлаб турди. Тўп айнан "Бухоро" ўйинчиси етиб бориши мумкин бўлган ҳудудга кетаётганди. Тўғри қарор – пенальти ва сариқ карточка. VAR вазиятга тўғри аралашди.

"Бухоро" – "Нефтчи"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Ҳакам хато қилганини исботловчи бирорта ҳам такрорий лавҳа йўқ. Тўғри, "Бухоро" ҳимоячиси тўпга ўйнамаган, бироқ "Нефтчи" ҳужумчиси билан контактни ҳам кўрмаяпмиз. Тўғри қарор – ўйинни давом эттириш.

ОКМК – "Динамо"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Янги талқинларни кузатиб бораётганлар биладики, зарба муваффақиятли тўсиб қолингандан сўнг тўп қўлга тегса (ушбу вазиятда тўп дастлаб "Динамо" ҳимоячисининг танасига тегмоқда), пенальти белгиланмайди. Тўғри қарор – ўйинни давом эттириш, ВАР вазиятга тўғри аралашди.

ОКМК – "Динамо"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Биринчи ҳолатда қўшимча такрорий лавҳаларсиз ҳакамнинг хатосини кўриш қийин, шунинг учун унинг қарорига қўшиламиз. Ҳаракатда – ўйинни давом эттириш керак. Иккинчи ҳолатда ВАР қарорига қўшиламиз: ОКМК ҳимоячиси қўлини рақибининг елкасига қўймоқда, аммо ҳеч қандай куч ишлатмаяпти, бу ерда яққол ушлаб қолиш ёки туртишни кўрмаяпмиз. Тўғри қарор – ўйинни давом эттириш.

"Машъал" – "Андижон"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Бизнингча, футболчилар ўртасида арзимас контакт юз берган ва бу "Машъал" ўйинчисининг йиқилишига асосий сабаб бўлмаган. Тўғри қарор – ўйинни давом эттириш.

"Хоразм" – "Локомотив"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

"Хоразм" ўйинчиси яққол қўли билан тўпга ўйнамоқда. Тўғри қарор – пенальти.

"Хоразм" – "Локомотив"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Бу ерда эса вазият унчалик аниқ эмас. "Локомотив" ҳимоячиси қўлини орқасига яшираётган эди, тўп билан контакт содир бўлган пайтда қўл тана ҳажмини катталаштирмаган. Ушбу вазиятда ўйинни давом эттириш лозим эди.

P.S. Ушбу жарима зарбасидан сўнг "Хоразм" ҳисобни тенглаштирди.

"Навбаҳор" – "Насаф"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

"Навбаҳор" ўйинчиси тўпга улгурмай, рақиби оёғига зарба берди. Назаримизда, бу пенальти эди. VAR вазиятга тўғри аралашди, бироқ ҳакам негадир ўн бир метрлик жарима зарбасини белгиламади.

"Навбаҳор" – "Насаф"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Ҳакам бу вазиятда хатога йўл қўйди, аммо бошқача хатога қўл урди. У ҳакамни алдашга урингани учун "Насаф" футболчисига симуляция учун сариқ карточка кўрсатиши керак эди. Футболчи ўз ташаббуси билан йиқилган, бу вазиятда қўполлик бўлмаган.

"Навбаҳор" – "Насаф"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Марказий майдондаги одатий кураш, буни қоидабузарлик деб аташ қийин, чунки на туртиш, на оёққа зарба бериш, на чалиб йиқитиш бор. Бизнингча, ҳакам ўйинни тўғри давом эттирди ва ВАР вазиятга тўғри аралашмади. "Навбаҳор" голи қоидалар асосида киритилган.

"Навбаҳор" – "Насаф"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

"Навбаҳор" ўйинчиси тўпга ўйнашга ҳаракат қилмай, яққол рақибга нисбатан ўйнамоқда. Тўғри қарор – жарима зарбаси ва рақибни гол уриш учун яққол имкониятдан маҳрум қилгани учун қизил карточка (стоп-кадрда кўриниб турибдики, яккама-якка вазиятга чиқиш йўққа чиқарилган).

"Пахтакор" – "Сурхон"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Биз ҳам вазиятнинг ўзини, ҳам Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказининг ушбу ўйин якуни бўйича чиқарган қарорини ўрганиб чиқдик. Яқинда Россияда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилганди. Бу ерда бўлгани каби, у ерда ҳам ВАР вазиятни баҳолаб, голни бекор қилиш кераклигини айтган. Ваҳоланки, вазиятни баҳолаш учун бош ҳакамни монитор олдига чақириш лозим эди.

Вазиятни офсайдда бўлган "Пахтакор" футболчиси тўпни дарҳол қабул қилиб олмагани мураккаблаштирган. Бироқ у "Сурхон" дарвозабони тўпга текканидан сўнг эпизодга таъсир кўрсатди. Бундай ҳолатда ҳакам "Пахтакор" футболчисининг вазиятга таъсирини баҳолаш учун монитор олдига ўзи бориши керак эди.

Агар умуман вазият ҳақида гапирадиган бўлсак, бу юз фоизлик офсайд. Ҳа, "нозик" офсайд, жуда кичик, лекин барибир офсайд. Ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган футболчи дарҳол бўлмаса ҳам, якунда устунликка эга бўлди. Дарвозабон тўпга текканидан кейин офсайд ҳолати бекор бўлиб қолмайди.

"Пахтакор" – "Сурхон"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Бизнингча, ҳакам тўғри қарор қабул қилди. Контакт мавжуд, аммо "Сурхон" ўйинчиси ўз ташаббуси билан йиқилмоқда. Тўғри қарор – ўйинни давом эттириш.


Шу тариқа, Суперлиганинг 18-тури ўйинларида ҳакамлар учта хатога йўл қўйди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›