

Криштиану Роналду тўп сурадиган "Ал Насср"нинг собиқ мураббийи миллий жамоани бошқаришга розилик берди, деб хабар қилди инсайдер Фабрицио Романо. Аввалроқ Роберто Мартинес Португалия бош мураббийи лавозимини тарк этганди.
Жезуш Португалия терма жамоасини Евро-2028 ва 2030 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги жаҳон чемпионатида бошқариши кутилмоқда.
2025/26-йилги мавсум якунлангач, Жезуш Саудия Арабистони чемпионатида ғолиб чиққан "Ал Насср" бош мураббийи лавозимини тарк этди.



