УЕФА раҳбари ФИФА-2027 сайловида қатнашмайди

Sherzod Nurmatov
24 авг 2026, 14:00
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) президенти Александер Чеферин 2027 йилги ФИФА президенти сайловида иштирок этиш ва ташкилотнинг амалдаги раҳбари Жанни Инфантинога рақобат қилиш нияти йўқлигини маълум қилди.

Бу ҳақда “The Guardian” хабар бермоқда.

Чефериннинг сўзларига кўра, у ФИФА президентлигига қизиқиш билдирмаяпти, чунки УЕФАдаги ҳозирги фаолиятини қадрлайди ҳамда ушбу лавозимга даъво қилмаслиги унинг нуфузи ва унга бўлган ишонч даражасини янада оширади деб ҳисоблайди.

ФИФА президенти сайлови 2027 йилнинг март ойига режалаштирилган бўлиб, Марокаш уни ўтказиш жойи этиб белгиланган. Чеферин 2016 йилнинг сентябрь ойидан буён УЕФАни бошқариб келмоқда ва бу лавозимга икки марта қайта сайланган. УЕФА раҳбарлигидан ташқари, Чеферин ФИФА вице-президенти лавозимини ҳам эгаллаб турибди.

Аввалроқ Жанни Инфантинонинг ФИФА асосий турнирларини назорат қилиш учун FIFA Forward Enterprise компаниясини ташкил этиш ташаббуси кескин танқидларга сабаб бўлгани хабар қилинганди. ФИФА ҳисоб-китобларига кўра, лойиҳа тахминан 4,2 миллиард доллар даромад келтириши ва аъзо ассоциациялар даромадларини ошириши мумкин эди, бироқ УЕФА, КОНКАКАФ, ОФК ва КОНМЕБОЛ уни қўллаб-қувватлашдан бош тортди. Шунингдек, УЕФА мазкур ғоядан расман воз кечилмагунча, ФИФА турнирларига бойкот эълон қилишини билдирган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Guardian

Сўнгги янгиликлар

Барча ›