

ФИФА томонидан якшанба куни эълон қилинган видеода Инфантино бўлажак турнирни “4000 дан ортиқ болалар бирга тўп тепиши мумкин бўлган ўсмирлар футболи байрами” деб атади.
Шунингдек, Инфантино ўзига қаратилган танқидларга нисбатан муносабат билдирди.
“Сўнгги бир неча ҳафта ичида кўп воқеалар содир бўлди ва сизлар мени тинглашингиз ҳамда ўз ҳис-туйғуларингизни ифода эта олишингиз муҳим. Умуман олганда, ҳаммаси жуда ижобий. Барча қўллаб-қувватловлардан хурсандман. Менга айрим саволларни ҳам беришмоқда. ОАВда тарқалаётган маълумотларни ҳисобга олсак, бу саволлар кутилган эди. Уларга тўғри жавоб бера олиш ва буни соф виждон билан амалга ошириш муҳим”, – дея ФИФА раҳбарининг сўзларини келтиради “L'Equipe”.
Ҳозирги вақтда турнир формати ва уни ўтказиш жойи бўйича ҳеч қандай аниқ маълумот йўқ.



