"Истиқлол" ҳимоячиси "Нефтчи"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Sherzod Nurmatov
24 ноя 2026, 12:40
Эроннинг "Истиқлол" клуби ҳимоячиси Солиҳ Ҳардани Элит Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Нефтчи" жамоасига қарши учрашувда иштирок эта олмайди.

"Mehr News" ахборот агентлигининг хабар беришича, 27 ёшли футболчи БААнинг "Ал Айн" клубига қарши кечган баҳсда сариқ карточка олиб, мусобақадаги огоҳлантиришлари сонини учтага етказди.

Ҳардани аввалроқ Қатарнинг "Ал Садд" ва БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубларига қарши учрашувларда ҳам огоҳлантирилганди.

Шу тариқа, эронлик ҳимоячи учта сариқ карточка тўплагани сабабли дисквалификацияга учради ва "Нефтчи"га қарши навбатдаги баҳсни ўтказиб юборади.

Мазкур йўқотиш "Истиқлол" мураббийлар штаби учун ҳимоя чизиғини шакллантиришда қўшимча муаммо туғдириши мумкин.

Маълумот учун, "Истиқлол" – "Нефтчи" учрашуви 7 декабрь куни Элит Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида ўтказилиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mehr News