"Манчестер Сити" натижалардан қатъи назар Марескани мавсум охиригача олиб қолади

Sherzod Nurmatov
24 ноя 2026, 14:45
"Манчестер Сити" раҳбарияти жамоанинг натижалари қандай бўлишидан қатъи назар бош мураббий Энцо Марескани 2026/27 йилги мавсум якунига қадар истеъфога чиқаришни режалаштирмаяпти.

Бу ҳақда “The Touchline” хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, клубдагилар ҳали мавсум бошланишидан олдиноқ 46 ёшли мутахассиснинг мавқеини 2027 йилнинг ёзигача қайта кўриб чиқмасликка қарор қилишган.

"Манчестер Сити" "Манчестер Юнайтед" ва "Челси"даги каби тез-тез мураббий алмаштиришлардан қочиш ниятида. Раҳбарият бу борада дастлабки йиллардаги қийинчиликларга қарамай, Микель Артетага ишонч билдиришда давом этган "Арсенал"ни ўрнак сифатида кўрмоқда.

Мареска 2026 йилнинг 29 июнь куни Хосеп Гвардиоланинг ўрнига "шаҳарликлар" бошқарувига келганди. Италиялик мутахассис 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган 3 йиллик шартномага имзо чеккан. У аввалроқ "Сити" тизимида ишлаган, шунингдек, "Лестер" ва "Челси" клубларини бошқарган.

11-турдан сўнг "Манчестер Сити" 22 очко билан АПЛ турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги учрашувини 24 ноябрь куни Чемпионлар Лигаси умумий босқичи 5-тури доирасида "Наполи"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Touchline