Эндрик сафдан чиқди

Sherzod Nurmatov
24 ноя 2026, 13:30
Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Эндрик чап оёғининг узоқлаштирувчи мушаклари шикастлангани сабабли 2 ҳафтадан 3 ҳафтагача майдонга туша олмайди.

Бу ҳақда “The Athletic” мухбири Марио Кортегана X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Манба маълумотларига кўра, олинган жароҳат 20 ёшли бразилиялик футболчининг келажагини белгилашда муҳим омил бўлиши мумкин, чунки у яқин ҳафталарда оладиган ўйин амалиётига қараб кейинги фаолияти борасида бир қарорга келишни режалаштирганди. Шу билан бирга, "Реал" раҳбарияти ҳам, жамоа бош мураббийи Жозе Моуринью ҳам ҳужумчининг Мадрид клубида қолишини истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эндрик "қаймоқранглилар"нинг Чемпионлар Лигаси умумий босқичи 5-тури доирасида Нидерландиянинг ПСВ клубига қарши ўз майдонида ўтказиладиган ўйин олдидан сўнгги машғулотини ўтказиб юборган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/MarioCortegana