Равшан Эрматов Қирғизистон - Филиппин ўйинини бошқаради
02 сен 2016 12:54
Янгиликлар
Равшан Эрматов Қирғизистон - Филиппин ўйинини бошқаради
Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Қирғизистон ҳамда Филиппин терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини бошқариб боради.
6 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ушбу ўйинни бошқаришда Эрматовга қанот ҳакамлари - Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов ёрдам беради.
Қирғизистон Футбол Федерацияси матбуот хизматининг учаршувни бошқарадиган ҳакамлар ҳақида берган хабарида Равшан Эрматовнинг 2010, 2014 йилларда щтказилган жаҳон чемпионатлари, 2012 йилдаги Олимпияда, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва Осиё Кубоги каби йирик мусобақаларда ишлагани, жаҳон чемпионатларида бошқарган ўйинлари сони бўйича рекорд соҳиби экани таъкидланади.
Шунингдек, Равшан Эрматов 2015 йилда Globe Soccer Awards тақдимотида энг яхши ҳакам сифатида эътироф этилгани хабарда алоҳида қайд этиб ўтилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар