Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!
06 янв 18:41
Янгиликлар
"Таркибни кучайтириш ишлари давом этаётган маҳалда жамоамизга яна бир янги футболчи қўшилди: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси. У билан шартнома имзоланди ва янги мавсумда "бургутлар" учун ўйнайди.
Пўлатхўжа Холдорхонов 2003 йилнинг 6 июль санасида таваллуд топган. Ўтган йили биринчи даврада "Навбаҳор", иккинчи даврада "Шўртан" сафида тўп тепди. Ҳужумчи наманганликлар сафида (Суперлига ва Кубок) 9 ўйинда 1 та гол урган бўлса, "Шўртан"да (Суперлига ва Кубок) 16 беллашувда 7 та гол муаллифига айланди.
Шунингдек, Холдорхонов "Пахтакор" ва "Олимпик"да ҳам фаолият олиб борган", – дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар
TopPodcast телеграм-канали хабарига кўра, 31 ёшли футболчи "Андижон"га ўтишга яқин турибди. Андижонликлар ушбу трансферни якунлаш арафасида.
Турғунбоев 2025 йил ёзида "Сивасспор"дан "шерлар" сафига эркин агент сифатида қайтган эди. Transfermarkt порталида 600 минг еврога баҳоланаётган футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йил якунига қадар мўлжалланган