

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Биринчи навбатда "Арал" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Шиддатли ва чиройли баҳс гувоҳи бўлдик. Тўғриси, ҳозир "Арал"дек жамоага қарши ўйнаш осон эмас. Буни ҳис қилган ҳолда ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Насиб қилса, кейинги учрашувларда ўзимизни кўрсатамиз.
- Стадиондаги муҳит ҳақида фикрингиз?
- Муҳит чиндан ҳам зўр бўлди. Мезбон мухлислар ўз жамоаларини чиройли тарзда қўллаб туришди. Албатта, стадиондаги муҳит ҳам футболга таъсир қилади. Футболчиларимизнинг аксари ёш, бундай рақибга қарши ўйнаш осон эмас ва шу орқали ёшлар тажриба тўплаб боради.



