Расман: Отабек Жўрақўзиев "Қизилқум"га ўтди

Sherzod Nurmatov
23 июл 2026, 16:44
Ушбу мавсумни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида бошлаган ҳужумчи эндиликда "олтин изловчилар" шарфини ҳимоя қилади.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Умидли ҳужумчи, Ўзбекистон Кубоги соҳиби Отабек Жўрақўзиевнинг эндиликда “Қизилқум”да ўйнайди. Клубимиз раҳбарияти футболчи билан мавсум охиригача шартнома имзолади”, – дейилади хабарда.

3.jpg

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли ҳужумчи ушбу мавсум 511 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Қизилқум" матбуот хизмати