Фабиан Руис: "Ким ҳам "Олтин тўп" ютишни хоҳламайди дейсиз?"

Sherzod Nurmatov
23 июл 2026, 15:15
Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фабиан Руис "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имкониятларини баҳолади.

30 ёшли испаниялик футболчи ушбу мавсум ПСЖ билан бирга Франция чемпионати ва Чемпионлар Лигасида зафар кучди, шунингдек, жаҳон чемпионига айланди.

"Ким ҳам "Олтин тўп" ютишни хоҳламайди дейсиз? Ўтказган мавсумимдан, Чемпионлар Лигаси ва Жаҳон чемпионатидаги ғалабадан мамнунман. Агар даъвогарлар қаторида бўлсам, бу мен учун катта шараф бўлади", – деди Руис.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca