

“Барселона” ва Дортмунднинг “Боруссия” клублари Карим Адейеми трансфери бўйича келишувга эришди. Футболчи каталонияликлар билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
“2002 йил 18 январда Мюнхенда дунёга келган Адейеми “Барселона” таркибига ҳайратланарли ва универсал ҳужум потенциалини олиб киради. У ўз фаолияти давомида ажойиб тезликни кучли чап оёқ зарбаси билан уйғунлаштирган ҳолда, ҳам қанотларда, ҳам ҳужум марказида ўйнаш қобилиятини намойиш этиб келган”, – дейилади клуб хабарида.
24 ёшли Карим Адейеми Германия чемпионатининг 2025/2026 йилги мавсумида 28 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли пас узатди. Шунингдек, унинг ҳисобида Чемпионлар Лигасида 9 ўйин, 3 та гол ва 2 та ассист бор.



