"Андижон" билан хайрлашган ҳужумчи "Сўғдиёна"га ўтди

Sherzod Nurmatov
13 янв 2026, 16:37
23 ёшли футболчи Отабек Жўрақўзиев фаолиятини Жиззахда давом эттиради.

Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев маълум қилди. 

"Отабек Жўрақўзиев мавсумни "Сўғдиёна" сафида бошлайди", – дейилади хабарда.

Жўрақўзиев андижонликлар таркибида 18 ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди. 

Аввалроқ "Андижон" у жамоани тарк этганини эълон қилган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia