

24 ёшли Франциялик футболчига "Пари Сен-Жермен" ҳам даъвогар. Парижликлар уни таркибни кучайтириш учун асосий вариантлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.

Аклиуш "Монако" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва охирги мавсумларда Франция футболининг энг истиқболли ўйинчиларидан бири мақомини мустаҳкамлади. У ҳужумнинг ўнг қанотида, ҳужумчи ортида ва ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ўйнашга қодир. Бу эса уни Европанинг етакчи клублари учун универсал вариантга айлантиради.
Ярим ҳимоячи 2025/26 йилги мавсум барча турнирларда 43 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди ҳамда монегаскларнинг асосий ўйинчиларидан бирига айланди.



