ЖЧ-2026'да ўзини кўрсатган бельгиялик ярим ҳимоячи ПСЖ шорт-листида

Sherzod Nurmatov
23 июл 2026, 14:20
ПСЖ "Аталанта" ва Бельгия терма жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Шарль Де Кетеларени сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда инсайдер Саша Тавольери хабар берди.

25 ёшли футболчи парижликлар учун устувор трансфер мақсади эмас, балки муқобил вариант сифатида қаралмоқда.

Де Кетеларе ўтган мавсум "Аталанта" таркибида 42 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. ЖЧ-2026 да эса бельгияликлар шарафини 6 ўйинда ҳимоя қилиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 1 та ассист ёздириб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Yahoo Sports