Отабек Жўрақўзиев: "Футболда ҳамма нарса бўлишини кўрсатиб қўйдик"

Administrator
5 мар 2025
"Пахтакор" ҳужумчиси Отабек Жўрақўзиев "Ал Ҳилол" (1:0)га қарши Осиё Элит Чемпионлар лигасининг нимчорак финал дастлабки ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Ўйин қийин ўтишини билардик, сабаби "Ал Ҳилол" Осиёнинг энг кучли клубларидан бири. Ғалаба билан бутун Ўзбекистон халқини табриклаймиз.

— Ўйиндан олдин "Ал Ҳилол" номидан саросима бор эди. "Пахтакор" буни енгиб ўтди десак бўладими?

— Ҳа, бўлади. Рақиб сафида катта номлар бор эди, аммо футболда ҳамма нарса бўлишини кўрсатиб қўйдик.

— Жавоб ўйинидан нима кутяпсиз?

— Ҳозир айтиб ўтганимдек, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. У ерда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

— Захирадан тушаётганингизда мураббий қандай кўрсатмалар берди.

— Ўйин қизғин пайти майдонга тушдим. Мураббий олдинга ҳам, орқа ҳам ёрдам беришимни сўради. 


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia