Рўзиқул Бердиев: "2024 йил якунида раҳбариятдан танаффус сўраган эдим. Лекин..."

Iskandarov Abdulaziz
23 июл 2026, 15:18
"Насаф" бош мураббийи "Машъал"га қарши назорат учрашувидан сўнг салбий натижа ва танқидлар ҳақидаги саволга жавоб берди.

- Салбий натижалардан сўнг танқидлар, мухлисларнинг норозиликлари бўлиши табиий. Ижтимоий тармоқларни кузатмайман дегансиз, аммо ҳозирги даврда буларни пайқамасликнинг иложи йўқ. Шундай вазиятлардан қандай чиқиб кетасиз?

- Мураббий бундай нарсаларга руҳан тайёр бўлиши керак. Бу нарсалар исталган мураббий билан рўй бериши мумкин. 2024 йил якунланганда раҳбариятдан танаффус олишни сўрагандим. Ҳеч қаерга кетмайман, клубда бошқа лавозимда ишлашга розиман дегандим. Аммо менга 10 кун дам беришганди. Ҳозирги вазиятда ҳам ҳеч нарсадан нолимайман. Мен шу ерликман, бу мени уйим. Ҳар қандай ҳолатда жамоага ёрдам беришга тайёрман.

Матбуот анжуманининг тўлиқ қисмини видеода томоша қилишингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia