

“Бразилиялик марказий ҳимоячи Микел Аугусто Модесто Рафаэль дос Сантос Фарғона клуби шарафини ҳимоя қилади.
23 ёшли Микел Аугусто 2003 йил 20 май куни Бразилиянинг Аваре шаҳрида туғилган. Бўйи — 1,90 метр. Марказий ҳимоячи сифатида ҳаракат қиладиган Микел жисмоний кучи, ишончли ҳимояси ва майдондаги характери билан ажралиб туради.
Мичел Бразилиянинг энг машҳур футбол академияларидан бири — “Палмейрас” тарбияланувчиси.
У клуб академиясидан бошлаб асосий жамоагача бўлган йўлни босиб ўтди ва “Палмейрас» сафида Бразилия А Сериясида майдонга тушди.
Микел ёшлар даражасиданоқ Бразилия терма жамоалари эътиборида бўлган.
Бразилия терма жамоаси сафида Ўзбекистон U-20 терма жамоасига қарши майдонга тушган.
Бу эса Микелнинг халқаро тажрибаси ва юқори даражадаги футбол муҳитида шаклланганини яна бир бор кўрсатади.
Шунингдек, у 2023 йилда Бразилия U-23 терма жамоаси билан Панамерика ўйинларида иштирок этиб, чемпионликни қўлга киритган. Турнир давомида ҳимоячи 4 та учрашувда майдонга тушган.
🏆 Микелнинг фаолиятидаги муҳим ютуқлар:
• 🏆 2× Либертадорес — «Палмейрас»
• 🏆 Бразилия А Серияси
• 🏆 Бразилия Кубоги
• 🏆 Реcопа Судамериcана
• 🏆 Паулиста чемпионати
• 🥇 Панамерика ўйинлари — Бразилия U-23
Осиё Элит Чемпионлар Лигаси олдидан жамоамиз ҳимоя чизиғига Бразилия футбол мактабидан янги куч қўшилди”, – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.



