

Бу ҳақда Саудия Арабистонининг "Ҳай Кура" нашри хабар берди.
Учрашув 26 октябрь, душанба куни Ўзбекистондаги "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс 2026/27 йилги мавсум Элит ОЧЛнинг умумий босқичи 3-тури доирасида ўтказилади.
Дастлабки икки турдан сўнг "Нефтчи" ҳисобида уч очко мавжуд: жамоа бир ғалаба ва бир мағлубият қайд этган. Жидда шаҳрининг "Ал-Иттиҳод" клуби эса Ғарб минтақаси жадвалида бир очко билан бормоқда.
Жидда клуби Қатарнинг "Ал Шамал" билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган бўлса, БААнинг "Ал Аҳли"сига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган. "Ал Иттиҳод"ни ноябрь ойи охирида "Пахтакорга қарши ўйин ҳам кутиб турибди.



