

Туркия клуби 48 ёшли мутахассис билан шартнома имзоланганини эълон қилди. Битим 2028 йил ёзига қадар амал қилади.
Хабарларга кўра, Итальяно шартнома муддати давомида жами 6 миллион евро соф маош олади. Унинг мураббийлар штабига эса 5 миллион евро тўланади.
Сўнгги икки мавсумда Итальяно "Болонья" клубида фаолият юритган. У бундан аввал "Фиорентина" ва "Специя" жамоаларида ҳам бош мураббий бўлиб ишлаган.
Ўтган мавсумда "Бешиктош" Туркия чемпионатини 4-ўринда якунлаган эди.




