Башар Ресаннинг собиқ жамоасига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар яна авж олди

Оқил Абдубарноев
21 сен 2026, 12:30
Ироқлик ярим ҳимоячи Башар Ресаннинг собиқ жамоаси – Эроннинг "Персеполис" клубига қайтиши ҳақидаги миш-мишлар яна кун тартибига чиқди.

Бироқ ҳозирча футболчи ва клуб ўртасида расмий музокаралар ёки келишув бўлгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Бу мавзу фақатгина тахмин ва даъволар даражасида қолмоқда.

Сўнгги кунларда баъзи манбалар ироқлик футболчининг қишки трансфер ойнасида "Персеполис" сафига қайтмоқчи эканини ёзмоқда. Шунга қарамай, Ироқнинг нуфузли оммавий ахборот воситаларини кузатиш орқали шуни айтиш мумкинки, ҳозиргача томонлар ўртасидаги расмий алоқалар ҳақида ҳеч қандай мустақил хабар эълон қилинмаган.

Маълумот ўрнида, Башар Ресан айни вақтда Тошкентнинг "Пахтакор" клуби аъзоси ҳисобланади ва унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг охирига қадар мўлжалланган. Футболчи жорий мавсумда жамоа сафида Ўзбекистон Суперлигаси ва Осиё Элит Чемпионлар Лигаси баҳсларида иштирок этиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ресан аввалроқ бир неча мавсум давомида "Персеполис" шарафини ҳимоя қилган ва клубнинг энг севимли хорижлик футболчиларидан бирига айланган эди. У Эрон жамоасидан кетганидан сўнг Қатар ва Ироқ чемпионатларида тўп тепди, шундан сўнг эса "Пахтакор" таркибига келиб қўшилди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Asriran