

Учрашувда Ўзбекистон терма жамоасининг голларига 35-дақиқада Диёрахон Ҳабибуллаева ҳамда пенальтидан Мафтуна Шойимова муаллифлик қилди. Гонконгликлар сафида эса Чанг Чунг 55-дақиқада ягона жавоб тўпини киритди.
Ушбу натижадан сўнг Ўзбекистон аёллар терма жамоаси гуруҳда 5 очко жамғариб, иккинчи ўринни эгаллади ва кейинги босқичга йўлланмани нақд қилди. Мазкур гуруҳда Хитой 7 очко билан биринчи, Филиппин эса 4 очко билан учинчи ўринни банд этди ва ушбу уч жамоа ҳам плей-оффга йўл олди. Гонконг терма жамоаси эса очкосиз сўнгги поғонада қолиб, мусобақа билан хайрлашди.
Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси мазкур учрашувни қуйидаги асосий таркибда бошлади: М. Жонимқулова, Н. Қудратова, И. Аблякимова, Д. Ҳабибуллаева, М. Шойимова, У. Зоирова, З. Маматкаримова, Л. Карачик, М. Эгамбердиева, Л. Ораниязова, С. Қўчқорова.










