Вальверде "Атлетико" билан ўйинда жароҳат олди

Sherzod Nurmatov
21 сен 2026, 13:45
"Реал" сардори Федерико Вальверде Ла Лиганинг 7-тури доирасидаги "Атлетико"га қарши баҳсда (1:2) жароҳат олди, деб хабар берди "қаймоқранглилар" матбуот хизмати.

Учрашувдаги вазиятларнинг бирида "матрасчилар" ҳужумчиси Ли Кан Ин 28 ёшли уругвайлик футболчининг тўпиғини босиб олди. Вальверде ўйинни давом эттира олди ва финал ҳуштагигача майдонда ҳаракат қилди.

2.jpg

“Реал Мадрид” тиббий хизмати томонидан ўтказилган текширув натижаларига кўра, футболчимиз Феде Вальвердеда бугунги ўйинда олинган чап тўпиқнинг жиддий жароҳати ташхиси қўйилди. Яқин соатлар ичида Вальверде қўшимча тиббий кўриклардан ўтади", — дейилади "Реал" матбуот хизмати баёнотида.

"Қаймоқранглилар" 15 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. 8-турда улар 10 октябрь куни "Вильярреал"га қарши майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: realmadrid.com