Ираола: "Борнмут" билан ўйиннинг дастлабки 20 дақиқасида ўйин даражасига мос келмадик"

Sherzod Nurmatov
21 сен 2026, 12:55
"Ливерпуль" бош мураббийи Андони Ираола АПЛнинг 5-тури доирасида "Борнмут" устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.

"Албатта, натижадан мамнунман. Бу ерда ўйнаш ва 3 очкони қўлга киритиш жуда қийин эканини биламан. Ўйин бошида, дастлабки 20 дақиқада даражамиз ўйин суръатига мос келмагани яққол кўринди. Биз учун осон бўлмади, гарчи биринчи бўлим охирини анча яхшироқ ўтказган бўлсак ҳам. Баҳснинг иккинчи ярмида эса анча ишончли ҳаракат қилдик.

"Борнмут" футболчилари чарчай бошлагач, ўйин назоратини анча яхшироқ қўлга олдик. Ҳатто ғолиб масаласини бутунлай ҳал қилиш учун вазиятларимиз ҳам бўлди, аммо иккинчи голни ура олмадик. Бироқ ўйиннинг бошланиш палласида яккакурашлар ва қайтган тўплар учун курашда мағлуб бўлаётгандик, рақиб бундай шиддат билан ўйнаётганда эса ўша даражага мос бўлиш талаб этилади", – дея Ираоланинг сўзларини келтиради “Sky Sports”.

Учрашувдаги ягона голни 57-дақиқада "Ливерпуль" ҳужумчиси Александер Исак урди.

"Ливерпуль" 9 очко тўплаб, Англия чемпионати турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди, 3 очкоси бор "Борнмут" эса 17-поғонадан жой олган.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports