

"Биз Салоҳ билан алоқага чиқдик ва молиялаштириш моделига ҳам тўхталдик. Салоҳ – жаҳон даражасидаги ўйинчи ва ҳурматга сазовор спортчи. Биз у билан музокараларнинг молиявий тафсилотларига чуқур кирмасдан, уч марта учрашдик. Шу пайтгача ҳамма нарса силлиқ кетаётган эди. Молиявий муҳокамалар бошлангани ҳамоно жараён секинлаша бошлади (21 июль ҳолатига кўра). Амалда ҳам маълумот алмашишни, ҳам молиявий томонни муҳокама қилишни тўхтатиб қўйган талаблар пайдо бўлди. Мен Салоҳ каби ҳурматга сазовор спортчи бу талаблардан хабардор бўлмаган деб тахмин қила оламан.
Менда [янги таклиф бўлиши ёки бўлмаслиги ҳақида] "ҳа" ёки "йўқ" дейиш имконияти йўқ. "Бешиктош"нинг қилган таклифи стол устида турибди. Агар унга жавоб келса, уни кўриб чиқиш мумкин бўлади. Лекин "Бешиктош" янги таклиф киритмайди. Улар бошқа клуб билан ҳам музокаралар олиб бораётганини айтишди. Эҳтимол, у ерда келишувга эришишар", – деди Озен.



