

63-дақиқада Лисандро Мартинеснинг автоголи эвазига "дала ҳовличилар" ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ўйин охирида Матеус Кунья мувозанатни тиклади.
"Биз кўрсатган энергиядан мамнунман. Ўйлайманки, бугун кўп нарсани ўрганиб олишимиз мумкин. Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар бор, бу жуда аниқ, аммо айрим ижобий ишоралар ҳам кўзга ташланди.
Мени [ўйин охирида трибуналардаги] шовқин эмас, балки натижаларни яхшилаш ташвишга солмоқда. Ҳаммаси мукаммал деб ҳисобламаймиз. Ўйинларда ғалаба қозониш зарур. Мухлисларимиз энг юқори даражани намойиш этишди. Уларга қувончдан ҳайқиришда давом этишлари учун сабаб яратиб беришимиз керак", – деди Кэррик ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.
"Манчестер Юнайтед" 5 очко билан АПЛ мусобақа жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди. 10 октябрь куни Кэррик шогирдлари Англия чемпионатининг 6-тури доирасида "Тоттенхэм"га қарши майдонга тушади.



