Расман: Билолхон Тошмирзаев “Нефтчи”га қайтди

Sherzod Nurmatov
7 авг 2026, 17:37
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Иқтидорли футболчи ва клуб раҳбарияти ўртасида 1,5 йиллик расмий шартнома имзоланди.

Унинг майдондаги креатив фикрлаши, тезкор қарорлари ва юқори техникаси жамоамиз ҳужум чизиғини янада кучайтиришига ишончимиз комил”, – дейилади хабарда.

Эртага 29 ёшни қарши оладиган ярим ҳимоячи жорий мавсум “Бунёдкор” таркибида 14 ўйинда иштирок этиб, 4 та тўп киритди.

Маълумот ўрнида, Билолхон Тошмирзаев 2023 йилдан 2025 йилгача “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›