"Арсенал" юлдузи Ла Лигага йўл олиши мумкин

Sherzod Nurmatov
5 июн 2026, 13:50
Бельгиялик вингер Леандро Троссарднинг Лондоннинг "Арсенал" жамоасидаги келажаги катта сўроқ остида.

Экрем Конурнинг хабар беришича, 31 ёшли футболчи "канонирлар" мураббийи Микель Артетанинг кейинги мавсум учун режаларига киритилмаган ва Лондон клуби ёзги трансфер ойнасида таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Англия Премьер-лигаси клублари "Ньюкасл" ва "Астон Вилла" ҳам тажрибали вингерга қизиқиш билдирган, А Серияда эса "Интер" ва "Ювентус" вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, бельгиялик вингер ушбу мавсум инглиз клуби сафида 50 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг ҳозирги қиймати 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/Ekremkonur