

"Тўпчилар" шанба куни бўлиб ўтган Премьер-лига баҳсида уйда мағлубиятга учради.
"Ҳаммамиз бу натижадан хафамиз. Бу муҳим ўйин эди, аммо энди ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди. Ягона йўл — сабоқ олиш ва олдинга интилиш. Бизда жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар бор, лекин баҳонага ўрин йўқ. Бу сафар жамоамиз одатий даражасини кўрсатмади. Ҳали ҳам турнир жадвалининг юқори поғонасида турибмиз, лекин ўз устимизда ишлашимиз керак", – деди Троссард интервьюда.
"Арсенал" иккинчи ўриндаги "Манчестер Сити"дан 6 очко олдинда, аммо "шаҳарликлар"нинг 1 та захира ўйини бор. Чемпионликка даъвогарлар навбатдаги турда бир-бири билан тўқнаш келади.



