"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"

Aslanov Jasurbek
6 окт 2025
Рафаэль Уразбахтин "Қайрат" футболчиларига берилаётган совғаларга билан муносабат билдирди.

Чемпионлар Лигасида "Реал"га қарши ўйиндан (0:5) сўнг "Қайрат" дарвозабони Шерхан Калмурзага автомобиль совға қилишди.

"Биз бизнесменларимизга бундай совғалар беришни тақиқлай олмаймиз. Лекин бу ерда ҳам тўғри тушуниш керак – бирор футболчини алоҳида ажратиб қўйиш нотўғри. Бу жамоавий спорт тури.

Менинг фикрим шундай: агар ёрдам бермоқчи бўлишса, клубнинг ўзига ёрдам беришсин. Агар совға беришса – у ҳолда ҳамманга берсин, тушуняпсизми?

Мен бундай совғалар бераётган одамларга ақл ўргата олмайман. Лекин жамоавий иш нуқтаи назаридан, албатта, фақат бир кишини алоҳида ажратиш тўғри эмас. Клубимизда шундай тушунча бор: биз жамоамиз. Агар совға берсангиз – барчага беринг. Бўлмаса клубнинг ўзига беринг, масалан, автобус ёки микроавтобус. Менинг позициям шу – бундай қилиш, албатта, тўғри эмас. Лекин яна айтаман, мен бундай нарсани тақиқлай олмайман", – деди "Қайрат" бош мураббийи Рафаэль Уразбахтин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: instagram.com/anuar_abdrakhmanov