Акмал Рустамов: "Асрор Ғофуров ва Шоҳруз Норхонов йил охиригача сафга қайта олмайди"

24 май 2026, 22:40
Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "ТерДУ" - "Қизилқум" (1:4) баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида қатнашди.

- Кубокдаги сўнгги ўйинни ўтказдик. Футболчиларимга раҳмат дейман. Кўриб турганингиздек, таркибимизда анчагина йўқотишлар бор. Жароҳат олган ва таркибдан ташқарида бўлиб қолганларни қайтариш учун олдимизда икки ойча вақт бор. Асрор Ғофуров ва Шоҳруз Норхонов йил охиригача сафга қайта олмайди. Қолган 3-4 нафар футболчимиз 1-2 ҳафтада тайёр бўлиб қолишади. Ёзда таркибга қўшиб олиш учун бир қанча футболчилар билан музокаралар олиб боряпмиз. Янги қон деган нарсалар бор, иккинчи даврани Навоий халқи, раҳбарият учун яхши ўтказиб, юқори ўринларни олишга ҳаракат қиламиз. Бугун ўйинга келган мухлисларга раҳмат айтаман, улар бизни яхши қўллаб-қувватлашди. Ёшларни ўйнатяпмиз, бу ҳам уларга бир имконият. Шундай баҳсларда ўзларини кўрсата олишса, кейинги ўйинларда ҳам асосий таркибга жалб этишга ҳаракат қиламиз. Ёшларимиз йўқ эмас, бор. Уларни ҳам таркибга тайёрлаб борамиз.

- Энди жамоалар учун катта танаффус бошланади. Кейинги режалар қандай?

- Режалар бор. Футболчиларга неча кун дам берамиз, қачон йиғиламиз ва бошқаларни режалаштириб қўйдик. Улар оиласи билан вақт ўтказиш учун бироз дам берамиз. Кейинчалик Навоийда йиғиламиз ва ўртоқлик ўйинларига старт берилади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›