Гордон трансферидан сўнг Рэшфорд МЮга қайтадими?

Aslanov Jasurbek
30 май 2026, 15:26
Якунланган мавсумни ижара асосида "Барселона"да ўтказган "Манчестер Юнайтед" вингери Маркус Рэшфорд каталонияликлар клубида қолиш учун "барча имкониятларни ишга солиш" ниятида.

Ҳужумчи Англия клубига қайтишни хоҳламаяпти. Рэшфорд "кўк-анорранглилар" кийиниш хонасида ва Ханс-Дитер Флик қўл остида ўзини жуда қулай ҳис қилган. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Манба берган хабарга кўра, 28 ёшли футболчи "Барселона"нинг "Ньюкасл"дан бошқа бир қанот ҳужумчиси Энтони Гордонни трансфер қилганидан хавотирда эмас. Рэшфорд клуб ушбу форвардни сотиб олмоқчи эканлигини олдиндан билган.
"Барселона" Рэшфордга уни сотиб олмаслиги ҳақида маълум қилмаган, шу сабабли футболчи "умидини узмаяпти", шунингдек, бошқа клублардан бўлаётган таклифларни кўриб чиқмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo