Бразилия терма жамоаси саккизта гол урилган ўйинда Панамани тор-мор этди

1 июн 2026, 07:27
Бразилия миллий терма жамоаси Панама билан тўқнаш келган ўртоқлик учрашуви якунланди.

Ўйин бразилияликларнинг 6:2 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якун топди.

Ғолиблар таркибида Винисиус Жуниор, Каземиро, Райан, Лукас Пакета, Игор Тьяго ва Данило гол уришга муваффақ бўлишди.

Шунингчас, Бразилия таркибида ҳужумчи Матеус Кунья ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Панамадан яна бир голни Карлос Харви киритди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Бразилия ва Панама терма жамоалари ЖЧ-2026 мусобақасига тайёргарлик кўрмоқда.

Бразилия миллий терма жамоаси гуруҳда Марокаш, Гаити ва Шотландия билан куч синашади. Панама терма жамоаси эса ўз навбатида Англия, Хорватия ва Гана билан бир гуруҳдан жой олган.

Футбол бўйича жаҳон чемпионати 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›