Азамат Шарипов: "Вазиятлардан фойдалана олмадик, якунда ютқаздик"

31 май 2026, 22:20
Пролиганинг 8-туридан ўрин олган "Лочин" — "БухДУ" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Азамат Шарипов фикрларини билдирди.

"Биринчи бўлим 20-25 дақиқаликда яхши имкониятларимиз бўлди. Вазиятлардан фойдалана олмадик ва мағлуб бўлдик", — дейди Азамат Шарипов.

— Ҳужумга якун ясайдиган футболчи етишмагандек...

— Чемпионат давомида шу муаммо қийнаб келяпти. Имкониятларимиздан келиб чиқсак 3-4 та голли вазият ярата олдик. Бу ерда футболчининг маҳоратида қолган гап. Ўйинни ўзига ола билиши гол сезиш қобилияти каби омиллар бор. Бизга шу нарсалар етишмаяпти.

— Молиявий вазият масаласида...

— Майдонга тушганда ҳамма нарсани эсдан чиқариш керак. Молиявий вазият раҳбарларимиз томонидан ҳал қилиняпти. Фикримча, буни майдонга олиб чиқмаслик керак. Кўряпмиз, Суперлигада ҳам бундай муаммо бор. Бизга маҳорат, қаердадир хоҳиш етишмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›