

Мусобақа олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида ташкилий учрашув бўлиб ўтди. Унда бўлажак ўйинга оид бир қатор ташкилий масалалар, регламент талаблари юзасидан зарур тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.
Йиғилиш доирасида жамоаларнинг учрашувда фойдаланадиган экипировкалари ҳам тасдиқланди. Унга кўра, Канадага қарши баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса яшил либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув Тошкент вақти билан 2 июнь куни эрталаб соат 06:00 да "Commonwealth" стадионида старт олади.



