Пулишич: "Аморим билан муносабатларимиз ажойиб, “Милан”да қолишни хоҳлайман"

2 окт 2026, 23:59
"Милан" ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич жамоанинг янги бош мураббийи Рубен Аморим билан муносабатлари ва клубдаги келажаги ҳақида фикр билдирди.

Америкалик футболчи янги мураббий билан ишлаш жараёни ижобий кечаётганини таъкидлади.

"Ҳозир мен учун ҳаммаси жуда ижобий кечмоқда. Жамоа сифатида жуда яхши ишлаяпмиз. Сўнгги ўйин — “Лечче”га қарши 3:0 ҳисобидаги ғалаба — ҳам жуда яхши ўтди. Аморим билан муносабатларимиз ажойиб, барчаси жуда ижобий.

Ҳозир “Милан”да ўзимни жуда бахтли ҳис қиляпман ва яқин келажакда ҳам шундай бўлишига ишонаман.

Айни пайтда шартномани узайтириш ҳақида доимий равишда ўйлаётганим йўқ. Аммо бу ерда жуда бахтлиман ва “Милан”да ўйнашда давом этишни хоҳлайман", — деди Пулишич.

Пулишичнинг "Милан" билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: beIN SPORTS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›