

Биринчи бўлимда "россонери" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо голли узатмани амалга оширди.
Шу тариқа, 31 ёшли франциялик футболчи 2004 йилдан буён А Сериянинг кетма-кет еттита ўйинида гол урган ёки голли узатма берган "Милан"нинг илк ярим ҳимоячисига айланди. Бу ҳақда “Opta” статистик хизмати хабар бермоқда.
Клуб сафида ушбу кўрсаткичга эришган сўнгги футболчи бразилиялик Кака бўлган эди — у 2004 йилда кетма-кет еттита учрашувда самарали ҳаракатларни амалга оширган.



