ПСЖ осиёлик футболчининг трансферини амалга ошириш учун барча талабларни бажаришга тайёр

31 июл 2026, 10:10
ПСЖ "Парма" голкипери Сион Судзукини сотиб олиш бўйича навбатдаги қадамни ташлади.

Париж клуби Италия томонининг молиявий талабларини бажаришга тайёр ва футболчига фаолиятини давом эттириш учун алоҳида вариант таклиф қилди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Аввалроқ "Парма" 23 ёшли япониялик футболчи учун тахминан 30 миллион евро олмоқчи экани хабар қилинган эди. Шу билан бирга, ПСЖ трансферни расмийлаштириб, дарвозабон мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши учун уни дарҳол ижарага юборишни режалаштирмоқда.

Таъкидланишича, эҳтимолий трансфер 2026/27 йилги мавсум бошланиши олдидан жамоанинг асосий дарвозабони сифатида кўрилаётган Матвей Сафоновнинг мавқеига таъсир қилмайди.

Судзуки 2024 йилдан бери "Парма" сафида тўп суриб келмоқда, ушбу давр мобайнида у Серия Ада 57 та ўйин ўтказди ва Япония терма жамоаси сафида 28 та учрашувда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano