"Пахтакор" ва Айман Ҳуссайн ўртасидаги келишув шартлари маълум

31 июл 2026, 08:25
Ироқ терма жамоаси ҳужумчиси Айман Ҳуссайн тез орада "Пахтакор" футболчисига айланади.

Томонлар 1+1 кўринишида шартнома имзолайди. Ҳужумчининг йиллик маоши эса 1 миллион долларни ташкил қилади.

30 ёшли ҳужумчининг сўнгги жамоаси Ироқнинг "Ал Карма" клуби бўлган. Ҳужумчи якунига етган мавсумда собиқ жамоаси сафида 18 та баҳсда майдонга тушиб, 9 та гол урган ва яна битта голга ассистлик қилган.

Шунингдек, ҳужумчи якунига етган ЖЧда Ироқ термаси сафида 2 та баҳсда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: https://www.instagram.com/iraqfootballpod/