"Ливерпуль" Барколя учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум

30 июл 2026, 10:25
"Ливерпуль" Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Брадли Барколяни сотиб олиш бўйича ўзининг илк таклифи суммасини белгилаб олди.

"Ливерпуль" Барколяни клубни тарк этган Моҳамед Салоҳнинг ўрнига асосий нишон сифатида кўрмоқда ва Брадли ПСЖ билан икки йилдан сўнг тугайдиган шартномани узайтиришдан узил-кесил воз кечгач, фаол ҳаракатга ўтишга тайёр.

"The Telegraph" нашри хабарига кўра, "Ливерпуль" 110 миллион фунтдан ортиқ маблағ таклиф қилишга тайёрланмоқда, ПСЖ эса Франция терма жамоасининг 23 ёшли ўйинчисини 145 миллион фунтга баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Telegraph